Ёшлар иттифоқига оид тадбирлар

 “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан “Биз Ватанга таянчмиз!” шиори остида ташкиллаштирилди. Тадбирни кириш сўзи билан жамият ёшлар иттифоқи кенгаши раиси И.Қурбонов очиб берди.

И.Қурбонов ўз сўзида, Бу йил Ўзбекистонда биринчи марта 30 июнь — Ёшлар куни нишонланмоқда. 2017 йил 30 июнь куни «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу санани мамлакатда Ёшлар куни сифатида нишонлаш ташаббусини илгари сурган эди. 26 августда эса «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди. Мана, орадан қарийб бир йил ўтди. Энди Ўзбекистонда Ёшлар куни қандай нишонланади, қандай нишонланиши керак, каби саволлар туғилиши табиий. Катта эҳтимол билан мазкур байрамнинг асосий ташкилотчиси — Ёшлар иттифоқи ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан бу куни кўплаб тадбирлар, концертлар, спорт мусобақалари, танловлар, учрашувларни ўтказади. Шу билан бирга, куннинг асосий тадбирларидан бири — Ўзбекистон президенти иштирокидаги Ёшлар иттифоқи қурултойи ўтказилиб, йил сарҳисоби қилинади, келгусидаги режа ва дастурлар қабул қилинади.

Тадбир давомида “Наманганвино” АЖ бош директори А.Абдухалилов сўзга чиқди ва вилоятимиз ёшларига берилган катта имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклигини таъкидлаб филиалда фаолият олиб бораётган барча ёшларни байрам билан қутлади.

Тадбир давомида жамият бош директори жонкуярлиги билан фаолият олиб борган бир қатор ёшлар иттифоқи фаол аъзолари бўлган йигит-қизларга жамият номидан ташаккурномалар ва совгалар топширди.