Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш учун танлов

ТАШҚИ АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛОВ АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Наманганвино” акциядорлик жамияти 2019 йил якуни бўйича Ҳалқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) ҳамда Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш учун танлов эълон қилмоқда.

Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотларига 
қуйидаги талаблар қўйилади:

— Миллий сертификатлаш тизимига мувофиқ юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлиши;

— Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича йирик Ўзбекистон ва халқаро компанияларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалий тажрибага эга бўлиши;

— Таркибида ХМҲС ва ХАС соҳасида зарурий бухгалтерлик (аудиторлик) малакага эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган сертификатларга (АССА, DipIFR,СРА, CIPA) ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар фаолият юритадиган бўлиши шарт.

Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:

— аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;

— аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумот;

— иштирокчининг танловда қатнашиши бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг дастлабки қиймати;

— аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;

— аудиторлик ташкилотининг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;

— суғурта полисининг нусхаси;

Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари 2019 йил 1 март кунидан кечиктирмай қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Наманган вилояти, Наманган тумани, Истиқлол МФЙ, 2 – уй.

Маълумот учун телефон: (94) 300-08-53.


КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШНИ ЎТКАЗИШ УЧУН МУСТАҚИЛ ТАШКИЛОТ ТАНЛОВИ

“Наманганвино” акциядорлик жамияти 2018 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади. Танловда “Корпоратив бошқарув кодекси”да белгиланган ташкилотлар сирасига кирувчи мустақил ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:

  • ташкилот ҳақида қисқача маълумот;
  • корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун хизмат нархи ва шартлари кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиши тўғрисида иштирокчининг таклифи;
  • давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома, тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхалари;
  • корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича баҳолашни ўтказиш услуби ва ҳисобот шаблони тўғрисида маълумот;
  • жамият қорпоратив бошқарув тизимини баҳолашда қатнашувчи мутахассислар ҳақида маълумот (резюме), шунингдек уларнинг малакасини тасдиқловчи сертификатлар нусхалари.

Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари 2019 йил 1 март кунидан кечиктирмай қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Наманган вилояти, Наманган тумани, Истиқлол МФЙ, 2 – уй.

Маълумот учун телефон: (94) 300-08-53.