АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА

«Наманганвино» акциядорлик жамияти
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Наманганвино” АЖ кузатув кенгашининг 01.03.2019 йилдаги йиғилиш қарорига асосан 2019 йил 12 март ҳафтанинг сешанба куни соат 10:00 да Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Юқори Ровустон ҚФЙ да жойлашган жамият ишлаб чиқариш биносининг мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига келган акциядорларни ёки уларни вакилларини рўйхатга олиш соат 09:00 дан — 10:00 гача амалга оширилади.

Навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга ҳабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2019 йил 
01 март  ва акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2019 йил 5 март.

К У Н   Т А Р Т И Б И:

  1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
  2. «Наманганвино» АЖ кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш:
  3. «Наманганвино» АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш:
  4. «Наманганвино» АЖ бош директорини қайта сайлаш.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорларининг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ҳамда юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Namanganvino» АJ га ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Юқори Ровустон ҚФЙ да жойлашган жамият ишлаб чиқариш маъмурий биносига.

Маълумот учун телефонлар: (0369) 223-04-81

Жамиятнинг веб сайти: www.namanganvino.uz  

Жамият кузатув кенгаши

“Наманганвино” АЖ

бош директори                                                                Р.Абдухалилов