ЭЪЛОНЛАР

Жамиятнинг ривожланиш тарихи

«Наманганвино» акциядорлик жамияти “Ўзшаробсаноат» АЖ тизимидаги ароқ ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхоналаридан бири бўлиб, 1939 йилда «Наманган» вино пункти Қўқон вино заводи таркибидан мустақил хўжалик ҳисобидаги корхона сифатида ажралиб чиққан. 1941 йилда ушбу корхонага Тўрақўрғон, Чуст ва Шаҳанд вино пунктлари қўшилиб, мустақил корхона сифатида ташкил топган.

1982 йилда Наманган туманининг Юқори Ровустон ҳудудида янги лойиҳа асосида ароқ қуйиш цехи барпо этиш режалаштирилиб, 1983 йилда ушбу корхона ишга туширилди.

1994 йилда Наманган вино заводи “Наманганвино” Агрофирмасига айлантирилиб, унинг таркибига 5 та жамоа ҳамда шўро хўжалиги киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк қўмитаси Наманган вилоят бошқармасининг 1995 йил 25 майдаги 128/081-0-сонли буйруғига асосан ушбу корхона “Наманганвино” очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган.

Бош режага асосан корхонанинг умумий ер майдони – жами 10,49 гектар булиб, шундан асосий корхона худуди 5,88 гектарни ташкил этади. Қурилиш майдони 2.1 га, қопламали майдон – 4.68 га. Йўлаклар ва майдонлар 3.71 га, кўкаламзорлаштирилган майдон – 2,5 гектардан иборат.

            Ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қўйиш цехида ўрнатилган линияларнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250 минг декалитрни ташкил этган бўлиб, 2013-2015 йилларда қуйиш цехига ХХР ишлаб чиқарилган 4 та янги замонавий линиялар ҳисобига ишлаб чиқариш қуввати 150 минг дал ошди ва корхонанинг йиллик ароқ ишлаб чиқариш қуввати 400 минг декалитрни ташкил этди. Шунингдек, айни дамда вино ишлаб чиқариш қуввати 250 минг декалитрни, узум қабул қилиш ва қайта ишлаш йиллик қуввати 5 минг тоннани ташкил этади

            Барча маҳсулотлар Давлат стандарт ва техник шарт меъёрларига тўлиқ жавоб берган ҳолда, хозирги кунда жамият томонидан полиэтилен пленка ва коробкаларда қадоқланаётган оддий ва сувенир кўринишдаги ароқ ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитаси вилоят бошқармасининг 1995 йил 25 майдаги 128/081-0-сонли буйругига асосан давлат корхонаси ҳисобланган Наманган вино заводи «Наманганвино» очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилди.

Хусусийлаштириш жараёнида жамият устав фонди 76641 минг сўмни ташкил этиб қўйидагича тақсимланган:

  • “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ улуши — 51,0 %;
    • меҳнат жамоасининг улуши — 10,0%;
    • Эркин савдога — 39,0 %;

 Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитаси вилоят бошқармасининг 2008 йил 14 ноябрдаги 126/у-сонли буйругига асосан жамият устав фонди Узгартирилди ва 618597.3 минг сўмга етказилиб, қўйидагича тақсимланган:

  • “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ улуши – 57.24 %;
    • Жисмоний шахс улуши — 2,68 %;
    • Юридик шахслар улуши — 40,08%;

   “Наманганвино” АЖ акциядорларининг 21.11.2013 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишининг баённомаси асосан янги таҳрирдаги Устав фонди тасдиқланди ва Наманган туман “Тадбиркорлик субьектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси” томонидан 05.08.2014 йил №80 сон билан рўйхатдан ўтказилди ва Устав фонди 1 056 695 374 сўмни ташкил этиб, оддий кўринишдаги акцияларнинг номинал қиймати 2933 сўм қилиб белгиланди ва жами акциялар сони 360 278 донани ташкил этиб, қўйидагича тақсимланган.

  • Юридик шахслар улуши – 94,32 % , шундан;
    • “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК улуши – 57,24 %;
    • Чет эл корхоналари улуши — 15,00 %;
    • жисмоний шахслар -2,67%

   “Наманганвино” АЖ акциядорларининг 27.12.2017 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишининг баённомаси асосан янги таҳрирдаги Устав фонди тасдиқланди ва Наманган вилоят Адлия бошқармасининг Наманган туман “Ягона дарча” Маркази томонидан 07.02.2018 йил №54697 сон билан рўйхатдан ўтказилди ва Устав фонди 3 170 086 122 сўмни ташкил этиб, оддий кўринишдаги акцияларнинг номинал қиймати 2933 сўм қилиб белгиланди ва жами акциялар сони 1 080 834 донани ташкил этиб, қўйидагича тақсимланган.

1 «O’zsharobsanoat» aksiyadorlik jamiyati  618 666 дона 57,24 фоиз
2 «Foykon» aksiyadorlik jamiyati  3 171 дона 0,29 фоиз
3 «OLIM-F» XIF OAJ  81 дона 0,01 фоиз
4 «OLTIN INVEST» ИФ ОАЖ  16 275 дона 1,5 фоиз
5 «PREMIUM SELL GROUP» МЧЖ  251 553 дона 23,27  фоиз
6 Компания «BEVER GmbH» Германия  162 171 дона 15  фоиз
  Жисмоний шахслар улуши  28 917 дона 2,69 фоиз
  Жамият акциялар сони  1 080 834 дона    
  Акциянинг номинал қиймати  2 933 сўм    
  Устав капитали 24,07,2018 йил холатига  3 170 086 122 сўм